Маруфжон Усмонов секторлар раҳбарлари ҳамроҳлигида Марказий стадионда “Қўқон-1912” ва “Шўртан” жамоалари ўртасида ўтказилган учрашувда жамоамизга муҳлислик қилди.
Муросасиз курашларга бой бўлган учрашувда интрига сўнгги дақиқаларгача сақланиб турди. Чунки “Шўртан” жамоаси томонидан 27-дақиқада очилган ҳисобга қўқонликлар 1-таймнинг қўшиб берилган дақиқаларида Анвар Хожимирзаев томонидан мукаммал даражада ижро этилган пенальти билан жавоб берди.
Табиийки, 2-таймда кимўзар кайфиятда майдонга тушган жамоалар ўйини стадионга тўпланган минглаб муҳлисларга қизиқарли томоша ва хаяжонли дамларни туҳфа этди.
87 – дақиқада дубльга эришган Анвар Хожимирзаев “Қўқон 1912” ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ўйин якунигача ҳисоб ўзгармади.
Про-лига учрашувлари 12-тури доирасида ўтказилган ўйиндаги ишончли ғалабадан сўнг, жамоамиз 3 очкога эга бўлиб, жами 20 очко билан турнир жадвалидан 3-ўринни эгаллади.
Кейинги ўйинни “Қўқон-1912” 8 август куни турнирда 4-ўринни эгаллаб жамоамизни қувлаб келаётган Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказади.