Маруфжон Усмонов аҳоли мурожаатларидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини қабул қилди.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг уй-жой ижара тўлови, бир марталик моддий ёрдам ва саломатлигини тиклаш борасидаги мурожаатлари қаноатлантирилди.
Бир неча эҳтиёжмандларга шу ернинг ўзида “Маҳалла” хайрия жамғармаси ҳисобидан ижтимоий тўпламлар топширилди.
Ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш масалалари кун тартибидаги энг муҳим муаммолардан бўлиб, шаҳар ҳокими маҳалла тизими мутасаддиларига бу борада тегишли кўрсатмалар берди.