Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг навбатдан ташқари қабулида 20 нафар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабулда Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонаси мутасаддилари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими мурожаатларда кўтарилган масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўриб, қабулд иштирок этган масъулларга мурожаатлар юзасидан вазифалар белгилаб берди.