Pay. Okt 5th, 2023


Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 4-“Ғиштли масжид” маҳалласида эҳтиёжманд фуқаролар хонадонида бўлиб, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.

Хусусан, аёллар дафтарида турадиган фуқароларга тикув дастгоҳлари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш турган бинодан, ижара шартномаси асосида, жой ажратилди.

Уй-жой учун субсидия олиш истагини билдирган фуқаронинг даромадини ипотека кредити тўловига етадиган даражага кўтариш чоралари кўрилади.