Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ва Қўқон шаҳар ҳокимлигида ҳоким қабулига рўйхатдан ўтган фуқароларнинг масалаларини кўриб чиқди.
Ижтимоий рўйхатлардаги фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш бўйича маҳалла мутасаддилари ҳам масъул этиб белгиланди. Моддий ёрдам, уй-жой таъмири, фуқаролар саломатлигини тиклаш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Тадбиркорлар мурожаатлари ҳам ўрганилиб, муаммоларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича топшириқлар берилиб, Қўқон шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинди.