Қўқон шаҳар ҳокимлиги ва Қўқондаги Президент Халқ қабулхонасига мурожаат этган фуқаролар қабулида даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, муддати кечиктирилган кредит тўловлари билан боғлиқ мурожаатлар ва тадбиркорлик субъектларининг савдо дўконлари билан боғлиқ масалалар ижобий ҳал этилди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳам алоҳида топшириқлар берилиб, ижроси Қўқон шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.