Президент Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар, маҳалла тизими мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов фуқаролар саломатлигини тиклаш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бошқа бир қатор ижтимоий муаммоларини ижобий ҳал этиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.