Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳар ҳокимлигига мурожаатлар билан келган фуқароларнинг муаммо-масалаларини кўриб чиқиб, жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Хусусан, аҳоли томонидан даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, кечиктирилган кредит тўловларини сўндириш, ишга жойлашиш, коммунал идоралардан бўлган қарздорликларини қайта ҳисоблаш бўйича билдирилган мурожаатлар кўриб чиқилиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.