Маруфжон Усмонов аҳолининг мурожаатларини кўриб чиқиб, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди. Хусусан, алимент тўловларини ундириш ва даволаниш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.
Ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарининг шаҳар электр тармоқлари корхонасидан бўлган қарздорлигини сўндириш графигини камроқ ҳажмдаги тўловлар билан амалга ошириш бўйича қилган мурожжати юзасидан ҳам мутасаддиларга тадбиркорга енгиллик яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.