Pay. Iyun 20th, 2024

Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасида ўтказилаётган қабулда Маруфжон Усмонов, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар фуқароларнинг мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқдалар.

Уй-жой шароитини яхшилаш, моддий ёрдам, тадбиркорлик учун ер майдони – фуқароларнинг энг кўп ҳал этилаётган масалаларидан. Уй-жой учун субсидия ва ипотека кредитлари ўрта даромадга эга фуқароларга ҳам янги хонадон сотиб олишга имкон бермоқда.

Тадбиркорлик учун ер майдонлари савдоси электрон аукционга ўтказилгани, ерни ижарага ва енгил типдаги бинолар қуриш учун расмийлаштиришга шароитлар яратилгани катта сармояга эга бўлмаган фуқароларга ҳам ўз бизнесини бошлаш имконини бермоқда.

Қўқон ҳокимининг қабулида мутахассислар фуқароларнинг барча саволларига жавоб бериб, масалаларини шу ернинг ўзида ҳал этмоқдалар.