Chor. Iyun 26th, 2024

28-“Ачиқкўл” маҳалласида бўлиб ўтаётган сайёр қабулда Қўқон шаҳридаги Президент халқ қабулхонаси мутасаддилари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар ва маҳалла идораси вакиллари иштирок этмоқдалар.

Маруфжон Усмонов фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини кўриб чиқиб, жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқда. Хусусан таълим кредити, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш, саломатлигини тиклаш билан боғлиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Ногиронлиги бўлган шахслар мурожаатлари юзасидан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, ёшларнинг мурожаатлари бўйича Ёшлар агентлиги мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.