Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Президент Халқ қабулхонаси мутасаддилари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида фуқароларнинг муаммо ва масалаларини ҳал этиш чораларини кўрди.
Фуқаролар қабулида ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларнинг мурожаатлари, тадбиркорларнинг таклифлари ҳам ўрганилди. Мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси Қўқон ҳокимининг шахсий назоратига олинди.