Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар ҳам иштирок этдилар.

Маруфжон Усмонов ижтимоий-моддий ёрдам билан боғлиқ мурожаатларни жойида ижобий ҳал этиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ мурожаатлар бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси ҳокимнинг назоратига олинди.