Pay. Apr 25th, 2024

Президент Халқ қабулхонасида мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида ўтказилаётган қабулда фуқароларнинг ижтимоий муаммолари билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ҳам мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда.

 

Бир марталик моддий ёрдам, фуқаролар саломатлигини тиклаш, дори-дармон воситаларига ҳомийлик қилиш каби мурожаатлар жойида ечимини топмоқда. Маҳаллалардаги йўл, коммуникация тизими билан боғлиқ мурожаатлар бўйича опен бюджет тизимидан фойдаланиш юзасидан маълумот берилмоқда. Маруфжон Усмонов жойида ҳал этилмаган масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериб, ижросини ўз назоратига олмоқда.