Шаҳримиздаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар ва маҳалла тизими мутасаддилари иштирокида Маруфжон Усмонов фуқароларнинг саломатлигини тиклаш, тадбиркорлик фаолияти, ишга жойлашишга доир масалаларини ижобий ҳал этди.
Аҳоли бандлиги ва камбағалликдан чиқариш бўлими, Ёшлар агентлиги масъулларига тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни субсидия ва имтиёзли кредитлар асосида ишлаб чиқариш дастгоҳлари билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.