Қўқон шаҳар ҳокими фуқароларни қабул қилди
Маруфжон Усмонов мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.
Қабулда ижтимоий рўйхатларга киритилган фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, ишга жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Моддий ёрдам, фуқаролар саломатлигини тиклаш, уй-жой ижара тўловлари учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдам кўрсатиладиган бўлди.