«Ғиштли масжид» маҳалласи фуқаролари газ босимининг пастлиги, маҳалла ҳудудида газ тортиш мосламаси ўрнатилгани ҳақида шикоят қилган эдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида маҳалла ҳудудини ўрганиб, газ босмини яхшилаш чораларини кўрди. Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази Қўқон филиалида ўрнатилган газ тортиш мосламаси тўхтатилиб, муассасага сифатли кўмир етказиб бериладиган бўлди.
Мутасаддиларга маҳалла ҳудудидаги бошқа газ тортиш мосламаларини аниқлаш, аҳоли хонадонларида газ босимини кўтариш бўйича кўрсатмалар берилди.