Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг қабулида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларидаги масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан даволаниш учун моддий ёрдам сўраб келган фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, мутасаддиларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Қурилиш ишларини олиб бораётган тадбиркорнинг ҳам мурожаати қаноатлантирилиб, масъулларга вазифалар белгилаб берилди.