Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда мурожаатлардаги масалаларга алоқадор барча масъуллар ҳам иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими қабулда 20 нафар фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиб, масалаларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди. Айрим ҳудудларда яшайдиган гуруҳ фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан опен бюджет тизими хусусида маълумот берилиб, таклифларини киритишда кўмак бериладиган бўлди.
Қўқон шаҳрига янги хизмат брендларини олиб кириш ва бошқа илғор таклифлар билан мурожаат қилган бир қатор тадбиркорларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланди.