Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар иштирокида, 5-«Вақф чорсу» маҳалласида чорвачилик билан шуғулланаётган фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқди.
Чорва турларини кўпайтириш, аҳолига сифатли сут маҳсулотлари етказиб беришни мақсад қилган фуқаро бўш ер майдонларидан жой сўраб мурожаат қилди.
Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, мутасаддиларга фойдаланилмайтган бинолар ёки бўш турган ер майдонларидан, белгиланган тартибда, жой ажратиб бериш юзасидан кўрсатмалар берилди.