Маруфжон Усмонов мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар, маҳалла мутасаддилари иштирокида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммо-масалаларини ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Қабулда асосий эътибор эҳтиёжманд аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлашга қаратилган бўлиб, ушбу мақсадда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази имкониятларидан фойдаланилмоқда.
Ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларни тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначилик ва ҳунармандчилик асосида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Қабулга келган тадбиркорларга аҳоли бандлигини таъминлаш эвазига берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар хусусида маълумот берилмоқда.