Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Noy 6th, 2024
Қўқон ҳокими аҳоли мурожаатларини ўрганмоқдаҚўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ижтимоий тармоқларда «Шаффоф метан» корхонаси фаолияти юзасидан яқин атрофда яшайдиган аҳолидан билдирилган эътирозларни ўрганиш мақсадида мутасаддилар ва фуқаролар ҳамроҳлигида мурожаатни жойида бориб кўриб чиқди.

 

Ўрганишлар натижасига кўра, корхона раҳбариятига аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш вазифаси юклатилди. Мутасаддиларга шовқини аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган ишлаб чиқариш цехларини кўпқаватли уйлар ҳудудидан йироқроқ масофага кўчиришда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Маруфжон Усмонов Шохрухобод кўчасидаги кўпқаватли уйлар ҳудудини ҳам ўрганиб, масъулларга ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва аҳолининг коммунал муаммоларини бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Click to listen highlighted text!