Маруфжон Усмонов 1-«Давронбек» маҳалласида мутасаддилар, фаоллар, кўчабошилари билан мулоқот қилиб, маҳалла ҳудудида маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий муҳитни янада яхшилаш, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, мамлакатимизда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларга даҳлдорлигини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, аҳоли муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими маҳаллада мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.