Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кўп йиллар давомида ёшларга билим бериб келаётган ўқитувчи, фахрий муаллим Ибрагимова Эмма Рафаэловнани 80 ёшлик юбилейи билан муборакбод этди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташббуси билан таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлдар хусусида тўхталиб ўтиб, фахрий муаллимага фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик изхор этди.

Тантанали маросимда Қўқон шаҳар Халқ таълими мутасаддилари, фахрийлар ва Эмма Ибрагимовада таълим олган ўқувчилар ҳам иштирок этдилар.

40 йилдан бери инглиз тилини ўргатиб келаётган фахрий устоз нафақада ҳам тинчигани йўқ, репетиторлик қилиб, ўқувчиларни олий ўқув юртларига тайёрламоқда.