Маруфжон Усмонов тадбиркорлик субъектлари билан суҳбатда бўлиб, мамлакатимизда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, солиқ, божхона имтиёзлари хусусида маълумот берди.
Шаҳар ҳокими тадбиркорларнинг муаммо-масалаларини ўрганиб, масъулларга мурожаатларни жойида ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Тадбиркорлар Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлардан бохабар ва мамнун эканларини билдириб, референдумда фаол иштирок этишларини маълум қилдилар.