Pay. Apr 25th, 2024

Маруфжон Усмонов 32-математика фанига ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Шаҳар ҳокими мамлакатимизда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, олимпиада ғолибларини қизғин муборакбод этди.

Фарғона вилояти ва шаҳримизда ўтказилган фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган 7 нафар ўқувчиларга қимматбахо совғалар ва маблағ ваучерлари, Дипломлар ва Фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

Маруфжон Усмонов иқтидорларни тарбиялаган ўқитувчиларни ҳам алоҳида эътироф этиб, Ташаккурномалар билан тақдирлади.