Корхонада буёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, маҳсулотлар ички бозорда сотилиб, қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинади. Айни пайтда корхонада 40 киши доимий иш билан таъминланган.
Маруфжон Усмонов корхона раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб, ишлаб чиқариш ҳамжмини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.