Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг IVI сессияси ўтказилди. Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, сессияда кўрилган масалага алоқадор корхона, ташкилот, идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва блоггерлар иштирок этдилар.
Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2021 йилги ижтимоий- иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда 2022 йилга мўлжаллаган режалари бўйича Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.
Мурожаатномада кўтарилган масалалар юзасидан бир қатор депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Сессиядан сўнг Қўқон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар ва блоггерларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.