Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Чархий кўчасидаги савдо шохобчаларида тартибли ва қонуний фаолиятини ташкил этиш бўйича ўтказилган махсус тадбир доирасида ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларда яшайдиган фуқароларнинг мурожаатини ҳам кўриб чиқди.
Хусусан катта йўл бўйида ахлат ташланаётгани аниқланиб, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, «Тоза ҳудуд» ДУК мутасаддиларига ҳамда маҳалла масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди. Ҳудуд ободонлаштирилиб, бу ерга пайнет шохобчаси ўрнатиладиган бўлди. Тадбиркор ушбу ҳудуд ободончилигини ўз зиммасига олди.
Кўпқаватли уйлар ҳудудидаги ташландиқ жойларни ободонлаштириш, тунги ёритиш тизимлари ва назорат камераларини ўрнатиш, ички ишлар ва Миллий гвардия назоратига олиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Чархий кўчасидаги катта йўлнинг кўп қаватли уйлар ҳудудидан ўтган қисмидаги пиёдалар йўлагига, сунъий нотекислик ўрнатиладиган бўлди.