Маруфжон Усмонов корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Корхонада йилига 4 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилади ва маҳсулотнинг асосий қисми Россия, Польша, Хитой, Ҳиндистон, Греция, Белорусия каби мамлакатларга экспорт қилинади. Корхонада 135 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланган.
Маруфжон Усмонов корхонани ривожлантириш истиқболлари билан қизиқиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.