Jum. Apr 19th, 2024

Маруфжон Усмонов Муқимий шаҳарчаси ҳудудида фаолият олиб бораётган бошқарув сервис компанияси томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, қишки мавсумда кўп қаватли уйларни иситиш, ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шаҳар ҳокими сервис компанияси раҳбари ва хизматчилар билан мулоқот қилиб аҳоли билан ҳамжихатликда ишлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирди.

Кўп қаватли уйларнинг кириш қисмлари, подъездлар, гулзорлар ва болалар майдончасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Мутасаддиларга ҳудуддаги фуқароларга юқори даражада хизмат кўрсатиш. кўп қаватли уйларни жихозлаш ва модернизация қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.