Қўқондаги мактабгача таълим ташкилотларида 1 июнь – Халқаро болаларни химоя қилиш кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Хусусан 29-болалар боғчасида ўтказилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Тадбирда тарбиячи ва тарбияланувчилар ижросидаги болаликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари, кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Шаҳар ҳокими мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, шу ерда ташкил этилган Жалолиддин Мангуберди издошлари ҳарбий-ватанпарварлик гуруҳлари билан танишди.
Тадбир сўнггида шаҳар ҳокими байрам муносабати билан болажонларга ўйинчоқлар ҳадя этди.