Қўқон шаҳар ҳокими “BNBM Building Materials Central Asia” ташаббуси билан ташкил этилган меҳр-оқибат акциясида иштирок этди
Қўқон Эркин Иқтисодий Зонасида жойлашган гипсокартон ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона раҳбарияти Фарғона вилояти 2-болалар уйида тарбияланаётган болаларга памперслар, нутрилак болалар озуқаси, қуёш панеллари учун аккумуляторларини етказиб бердилар.
Қўқон шаҳар ҳокими ҳамроҳлигида тадбиркорлар болажонларга ўйинчоқ ва ширинликларни ҳам туҳфа этиб, тарбияланувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастурни томоша қилдилар.