Shan. Sen 23rd, 2023

Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида маҳалла ҳудудидаги давлат умумий ўрта таълим мактаби ёнида барпо этилаётган ишлаб чиқариш комплекси биноси билан танишиб, тадбиркорларга ўқувчиларни мактабга қатнаши учун қулай шарт-шароит яратиб бериш юзасидан кўрсатмалар берди.

⚡️ Эндиликда мактаб уқувчилари маҳалла ҳудудини айланиб ўтиб, серқатнов транспорт йўлидан юришига эҳтиёж бўлмайди ва содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ходисаларини олдини олиш учун имкон яратилди.

Маруфжон Усмонов маҳалла ҳудудидаги мато ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳам танишиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди. Корхонанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, маҳаллада ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича истиқболдаги режалар билан қизиқди.