Маруфжон Усмонов шаҳар электр тармоқлари корхонасидаги диспетчерлик хизматига аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ҳал этишда иштирок этмоқда. Шаҳар ҳокими жойлардаги электр таъминотидаги узилишларни баратараф этиш мақсадида вилоят, республика даражасидаги раҳбарлар билан алоқа қилиб, Қўқонда электр таъминотини яхшилаш чораларини кўрмоқда.
Шу кунга қадар ҳокимнинг берган кўрсатмаларига асосан диспетчерлик хизмати қўшимча алоқа телефонлари ва диспетчерлар билан таъминланди. Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш ва маълумот етказиш даражаси беш баробар ошди.
Тезкор авария хизматлари ходимлари Қўқон шаҳридаги соҳага алоқадор корхоналар мутаҳассислари ҳисобидан кўпайтирилди. Авария хизмати бригадалари учун қўшимча 10 та автотранспорт воситаси ажратилди.
Жойларда юқори кучланишли трансформаторларда юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган энергия таъминотидаги узилишлар давомийлиги кўп ҳудудларда 50 дақиқагача қисқартирилди.