Shan. Sen 23rd, 2023

Маруфжон Усмонов 3-“Толзор” маҳалласи мутасаддилари билан суҳбатда бўлиб, мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқди. Шаҳар ҳокими маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ўрганиб, мутасаддилар томонидан кўтарилган масалалалар бўйича аҳоли хонадонларида бўлди.

Маруфжон Усмонов фуқароларнинг ижтимоий ҳолати билан қизиқиб, муаммоларини ҳал этди. Хусусан, хонадонбай ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра ижтимоий химояга муҳтож фуқаролар доимий даромад манбаи билан таъминланадиган бўлди. Таъмирталаб хонадон учун қўрилиш материаллари ҳомийлик асосида етказиб берилади.

Маруфжон Усмонов аёллар дафтарида турадиган фуқаронинг уй-жой масаласидаги мурожаатини ҳам ўрганиб, маҳалла мутасаддиларга субсидия ажратилишида кўмак бериш юзасидан кўрсатмалар берди.