Маруфжон Усмонов бошланғич ва битирувчи синф ўқувчиларининг дарсларида иштирок этиб, ёшларнинг билим ва кўникмалари, касбларга бўлган қизиқиши, мавжуд муаммо ва масалаларни ўрганди.
Қўқон шаҳар ҳокими мактаб педагогик жамоаси билан ҳам мулоқотда бўлиб, дарсларни энг юқори савияда ташкил этиш, ёшларнинг иқтидорларини аниқлаш ва ривожлантириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб ва ҳунарларга йўналтириш юзасидан кўрсатмалар берди.