Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган кўрсатмалар ижроси доирасида тузилган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан болалар боғчасининг фасади, гуруҳлар, эшик ва ромлар, қозонхона, оқова ва электр тармоқлари мукаммал таъмирланди. Айни пайтда боғча учун янги амфитеатр, бассейн ва болалар майдончалари барпо этилмоқда.
Маруфжон Усмонов масъулларга қурилиш ишларини сифатли қилиб, ўз вақтида бажарилиши учун барча шарт-шароитлар яратиш юзасидан вазифалар белгилаб берди.