Pay. Apr 25th, 2024

“Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Қўқон шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи Абдуллаев Қобилжон Абдужамбуловичнинг

 ҲИСОБОТИ

 Жорий йил 13 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти  “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сонли қарори имзоланди.

Назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:

  • Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади;
  • Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилади.

Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.

Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022 йил ноябрь ойи давомида Қўқон шаҳар ДСИ томонидан 917 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 875 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

 

Биз, солиқ идоралари ходимлари тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашга, солиқ қонунчилигига оид зарур ёрдамларни кўрсатишга ҳамиша тайёрмиз.Солиқ тизимига оид қўшимча саволлар бўлса, ишонч телефонимизга(73-542-41-47) қўнғироқ қилишингиз мумкин. Мурожаатингиз қисқа фурсатларда ўрганиб чиқилади ва жавоб берилади.

“Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори” тамойили доирасида сиз билан ҳамкорликка тайёрмиз!