Dush. Iyun 24th, 2024

Фейсбук ижтимоий тармоғида Нигора Алимова томонидан Қўқон шаҳар архитектура ва кадаст бўлими текширилсин сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий муносабати

2019 йилда фуқаро Хамидова Ойдин Мухсинжоновнага Ёшлар Мехнати гузари қуриш учун Янги обод МФЙ худудидан 72 м2 ер майдони ажратиб берилган бўлиб, давлат нотариал идораси томонидан фуқаро Хамидова Ойдин Мухсинжоновнани номидан фуқаро Азизов Вохид Зохидовичга барча харакатларни амалга оширишга розилик бериш хақида ишончнома берилган.

Мазкур ишончномага асосан фуқаро Азизов Вохид Зохидовичга Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармаси томонидан 2022 йил 24 майда АРТ хужжатлари тайёрлаб берилган.
 
АРТ хужжатларига асосан 2022 йилда  қурилиш ишлари бошланган.

Бинонинг 78% битганлиги хақидаги техник хулоса олинганидан сўнг, фуқаро Азизов Вохид Зохидовичнинг аризасига асосан, фуқаро Хамидова Ойдин Мухсинжоновнани номига кадастр йиғма жилди хужжатлари расмийлаштирилган ва фуқаро Хамидова Ойдин Мухсинжоновнани номига давлат руйхатидан ўтказилган.

Бугунги кунда бино тўлиқлигича фуқаро Хамидова Ойдин Мухсинжоновнани номида эканлиги билдирилади.