Pay. Okt 5th, 2023
Қўқон ҳокими битирувчиларга диплом топширмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон педагогика коллежи битирувчиларига дипломлар топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда иштирок этди.

 

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш ва салоҳиятларини намоён этишга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди. Ёшларга келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаб, ўз соҳасини етук мутахассиси бўлишларига ишонч билдирди.

 

Коллеж ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокими битирувчиларга дипломларини тантанали равишда топширди.