Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Механика заводида катта ҳажмли цистерналарни ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Ушбу цистерналарга турли соҳаларда мамлакатимиз ва ҳорижда эҳтиёж катта бўлиб, ушбу маҳсулот корхонанинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада юксалтириши кутилмоқда.
Шаҳар ҳокими раҳбарият билан мулоқотда бўлиб, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида корхона ҳудудини кўкаламзорлашьириш, солиқ тушумларини таъминлаш ва қишки озиқ-овқат заҳирасини яратиш бўйича кўрсатмалар берди.