Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Dek 5th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон Механика заводида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шаҳар ҳокими импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги учун янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш, янги ишлаб чиқариш цехлари қурилишини якунлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Қўқон Механика заводида «Узагромашсервис» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилаётган «Кейс» каби комбайнлар учун эхтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

 

Бугунга қадар 50 та намунавий деталлар тайёрланган, 80 деталь бўйича лойҳалаш ишлари якунланган, ҳамкорлик битими асосида жами 150 дан ортиқ деталлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Биринчи маҳсулотлар шу йилнинг май ойига қадар ишлаб чиқарила бошлайди.

Click to listen highlighted text!