Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шаҳримизда меҳмон бўлиб турган ҳинд делегациясини 1-давлат умумий ўрта таълим мактаби билан таништирди.
Шу ерда меҳмонлар шаҳримиздаги мактабларда инглиз тили фанидан дарс бераётган ўқитувчилар билан мулоқот қилдилар.
Мулоқот чоғида инглиз тилини ўқитиш методикасига жахон стандартларини жорий этиш, илғор таълим технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.
Ўқитувчилар ва Ҳиндистондаги халқаро инглиз тили таълим маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.