Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Обод маҳалла» дастури доирасида шаҳримизда амалга оширилаётган ишлар таҳлили бўйича ташкил этилган кунлик штаб йиғилишида иштирок этди.
Йиғилишда маҳаллалардаги штаб бошлиқларининг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга капитал қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини сифатли қилиб ўз вақтида, уюшқоқлик билан бажариш бўйича кўрсатмалар берди.