Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида Қўқон шаҳридаги бир неча фойдаланилмаётган объектларни ўрганди. Қўқон кар-соқовлар ва кўрлар жамияти ҳамда шу тоифадаги шахслар маданият уйи учун кўрилган биноларнинг умумий ҳолати, иситиш-коммуникация тизимларига эътибор қаратилди.