Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар бўйича келган фуқаролар ҳамда Амир Темур кўчаси ва ушбу ҳудудга яқин маҳаллалар аҳолиси иштирокида ўтказилган қабулда эҳтиёжманд фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш каби ўнлаб масалалар ижобий ечим топди.
Маруфжон Усмонов қабулда иштирок этган масъулларга берилган топшириқларнинг ўз вақтида ижросини таъминлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда мутасаддиларнинг фаоллигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.