Dush. Sen 25th, 2023
Қўқон ҳокими Маруфжон Усмонов

“Вақф чорсу” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда Маруфжон Усмонов фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқди.

 

Хусусан, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасасида даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун маблағ сўраб мурожаат қилган аёлнинг мурожаати қаноатлантирилди. Мутасаддиларга фуқарога моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқ берилиб, ижроси ҳокимнинг назоратига олинди.

 

Қўқондаги Президент Халқ қабулхонаси мудири, бошқа масъул раҳбарлар иштирокида бўлиб ўтган қабулда аҳолининг ижтимоий масалаларини ҳал этиш чоралари кўрилди.