Қабулда Маруфжон Усмонов фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммо-масалаларни ҳал этиш чораларини кўрди.

Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мутасаддилари, мурожаатдаги масалаларга алоқадор масъуллар, маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳам ҳудудларидаги муаммолаларни ҳал этишда иштирок этдилар.

Жойида ҳал этилмаган мурожаатлар бўйича масъуллар белгиланиб, ижроси Қўқон шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.