Dush. Iyul 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган жаҳон чемпионати мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

 

Ўрда майдонида ўтказилаётган тадбирда 20 дан зиёд мамлакатлардан келган иштирокчилар қатнашмоқдалар. Тантанали маросимда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда ва жаҳонда миллий спортимиз – белбоғли курашнинг нуфузи тобора ортиб бораётганини таъкидлаб ўтдилар.

 

Маруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари ва бир қатор мутасаддилар иштирокида хорижий мамлакатларда белбоғли курашни тарғиб этаётган миллий федерациялар раисларига чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, эсдалик совғаларини топширдилар.